Коронавирус инсоният билан абадий қолади – вирусолог
Саломатлик
−
13 Апрель 2020
29827Дунёда пандемия ниҳоясига етганидан кейин ҳам коронавирс мутлақ йўқ бўлиб кетмайди. Москвадаги Жадкевич номидаги давлат клиникаси бош шифокори Александр Мясников шундай фикр билдирди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
“COVID-19 энди абадийга келди, у энди кетмайди. Коронавируслар бутун дунёда ўткир респитарор касаллигини келтириб чиқаради. Янги вирус ҳам мавжуд олтитага қўшилди. Энди бизда улар еттита”, Мясников.
Мясниковнинг фикрича, россияликлар бошқа давлат фуқаролари қатори инфекциянинг иккинчи тўлқинини кутяпти. Келажакда инсонларда оммавий иммунитет шаклланади ва касалликнинг хавфлилиги камаяди.
Россия Фанлар Академияси академиги, Сеченов университетининг микробиология, вирусология ва иммунология кафедраси мудири Виталий Зверев ҳам янги коронавируснинг абадий қолишини башорат қиляпти.
“Вирусни енгиш – муаммонинг тўлиқ ечими эмас. Чунки у инсоният популяциясида сақланиб қолади. Вирус инсоният популяциясини тўлиқ тарк этади дейишга ҳеч қандай асос йўқ. Биз йиллар давомида вирус инфекциялари билан курашяпмиз, аммо фақат биттасини тўлиқ енгиб ўтганмиз – табиий чечакни. Бунинг учун дунё ҳамжамияти бирлашиши ва яхши вакцина ихтиро қилиши керак бўлди. Энди табиий чечак ҳеч қачон қайтмайди, чунки у билан хасталанган одамлар йўқ. Коронавирусга келадиган бўлсак, уни даволашга дори ҳам, унга қарши вакцина ҳам йўқ, демак ундан тўлиқ халос бўлишнинг иложи йўқ”, деди Сеченов.
Маълумот учун, бугунга келиб дунёда коронавирус юқтирганлар сони 1 млн 857 мингдан ошди. Шундан 114 335 киши вафот этди ва 428 336 киши соғайиб кетди.