Коронавирус: 500 га яқин янги бемор аниқланди, касалланганлар 110 мингдан ошди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони 110 минг нафардан ошди. Кеча, 28 июнь куни 498 нафар янги бемор аниқланиб, 2 киши вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.  

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 28 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 498 кишига ортиб, 110 190 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 13 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 16 нафари Андижон вилоятида,
  • 10 нафари Бухоро вилоятида,
  • 37 нафари Жиззах вилоятида,
  • 13 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 6 нафари Навоий вилоятида,
  • 26 нафари Наманган вилоятида,
  • 85 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 15 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 40 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 52 нафари Фарғона вилоятида,
  • 20 нафари Хоразм вилоятида,
  • 50 нафари Тошкент вилоятида,
  • 115 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 9 нафар,
  • Жиззах вилоятида 29 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 10 нафар,
  • Навоий вилоятида 2 нафар,
  • Наманган вилоятида 5 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 78 нафар,
  • Сирдарё вилоятида 14 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 37 нафар,
  • Фарғона вилоятида 14 нафар,
  • Хоразм вилоятида 28 нафар,
  • Тошкент вилоятида 58 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 352 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 106416 (+636) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 733 нафарни ташкил қилди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3041 нафар бемор даволанмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

108

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг