Коронавирус: 500 га яқин янги бемор аниқланди, 2 киши вафот этди
Жамият
−
02 Июль 2021 5722 1 дақиқа
Кеча, 1 июль куни Ўзбекистонда қарийб 495 нафар кишида коронавирус қайд этилиб, 2 нафар бемор вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Жорий йил 1 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 495 кишига ортиб, 111 648 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 47 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 34 нафари Андижон вилоятида,
- 31 нафари Бухоро вилоятида,
- 31 нафари Жиззах вилоятида,
- 15 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 5 нафари Навоий вилоятида,
- 39 нафари Наманган вилоятида,
- 52 нафари Самарқанд вилоятида,
- 20 нафари Сирдарё вилоятида,
- 32 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 39 нафари Фарғона вилоятида,
- 5 нафари Хоразм вилоятида,
- 46 нафари Тошкент вилоятида,
- 99 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
- Бухоро вилоятида 8 нафар,
- Жиззах вилоятида 18 нафар,
- Қашқадарё вилоятида 16 нафар,
- Навоий вилоятида 10 нафар,
- Наманган вилоятида 25 нафар,
- Самарқанд вилоятида 72 нафар,
- Фарғона вилоятида 12 нафар,
- Хоразм вилоятида 5 нафар,
- Тошкент вилоятида 67 нафар,
- Тошкент шаҳрида 80 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 108 009 (+313) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 742 нафарни ташкил қилди.
Live
БарчасиШавкат Мирзиёев Рамазон ҳайити ва Наврўз байрамини кўтаринки руҳда ўтказиш зарурлигини билдирди
18 Март
Туроператорларга жалб қилинган 1 минг хорижий турист учун 5 минг долларгача субсидия берилади
18 Март