Коронавирус ҳақидаги ваҳимадан қандай қутилиш мумкин?
Жамият
−
03 Апрель 2020
5229Карантин вақтида исталадими ёки йўқ эҳтиёжлар учун дўконга, дорихонага ва шунга ўхшаш жойларга чиқишга тўғри келади. Ана шундай ҳолатларда ҳар қандай одамдан касалликни юқтириб олиш ва уйдагиларга юқтириб қўйиш мумкинлиги тўғрисида фикр (ваҳима, қўрқув) пайдо бўлиши табиий. Мана шундай ҳолатларда одам ўзини қандай тутиши, кимга мурожаат қилиш керак?
Ушбу масалага Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков ўз тавсиясини билдириб ўтди.
“Карантин пайтида эҳтиёж туфайли дўкон ёки дорихонага чиқишга тўғри келса, қайтиб келгач болаларингиз билан кўришиш, эркалатиш ва гаплашишдан олдин қўлдингизни яхшилаб совун билан ювинг. Бундан ташқари, оғзингиз ва бурнингизни сув билан бир неча маротаба чайинг, имкон бўлса антисептик воситалар билан қўлингизга ишлов беринг. Билингки, қўрқув, ваҳима ва ҳадик ҳам — касалланишдан сақлайдиган маънавий иммунитетлардан бири ҳисобланади”, деди мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтгача Ўзбекистонда коронавирусга чалинганларнинг 25 нафари даволанди, 2 нафари вафот этди.
Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor
LiveБарчаси