Коронавирусни 70 фоизга “ўлдирадиган” дори топилди

Саломатлик

image

Олимлар фенофибрат препарати SARS-CoV-2  коронавирус инфекциясини 70 фоизга "ўлдириши"ни ва аломатларни енгиллаштиришини аниқланди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Халқаро тадқиқотчилар гуруҳи фенофибрат препарати ва унинг фаол шакли фенофибрик кислота инсон ҳужайраларидаги коронавируснинг SARS-CoV-2 турини йўқ қилиши мумкинлигини аниқлашган. 

Хабарга кўра, ҳужайра устида олиб борилган лаборатория тажрибалари шуни кўрсатдики, фенофибрат вирус аломатларини 70 фоизга камайтиради, шунингдек, SARS-CoV-2 штаммига ҳам бир хил таъсир ўтказади. Бироқ, унинг коронавируснинг “дельта” штаммига қарши самарадорлиги ҳамон ўрганилмоқда. 

Олимларнинг таъкидлашича,  фенофибрат жуда арзон ва бутун дунёда мавжуд, шунинг учун паст ва ўрта даромадли мамлакатларда, шунингдек, эмлаш учун тавсия этилмаган беморлар учун фойдали бўлиши мумкин. 

Маълумот ўрнида, фенофибрат юрак-қон томири билан боғлиқ касаллиги бўлган беморларда холестирин миқдорини камайтириш учун ишлатиладиган дори. Олимлар коронавируснинг оқсилли “тож”ларини ACE2 ҳужайраси билан боғланиш имкониятини ишдан чиқарувчи препарат қидириш асносида фенофибратга эътибор қаратган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

771

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг