Кореядаги ватандошлар Ўзбекистонга 1 миллион 570 минг АҚШ доллари инвестиция киритмоқчи
Жамият
−
23 Ноябрь 2020
5831Жанубий Кореяда яшаётган 10 нафар ўзбекистонлик мамлакатга 1 миллион 570 минг АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритмоқчи. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси ходимларининг Ульсан шаҳри яшаётган ўзбекистонлик ватандошлар билан мулоқотида сўз борган, деб ёзмоқда “Дунё” ахборот агентлиги.
Қайд этилишича, Ульсан шаҳрида мингдан ортиқ ўзбекистонлик фуқаро яшайди. Улар, асосан,”Hyundai” компаниясининг кемасозлик заводида меҳнат қилади. Шунингдек, Ульсан университетида 400 дан ортиқ ўзбекистонлик таҳсил олади.
Учрашувда 10 нафар ўзбекистонлик лойиҳаларини амалга ошириш учун 1 миллион 570 минг доллар миқдорда сармоя киритиш бўйича таклиф билдирган.
“Шундай қилиб, Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси “Олтин дафтари”га киритилган ватандошлар сафи 110 кишидан ошди. Улар томонидан жалб қилинадиган инвестицияларнинг умумий ҳажми қарийб 15,5 миллион долларни ташкил этмоқда”, дейилади хабарда.
Учрашув давомида ўзбекистонликларга Жанубий Кореяда бўлган вақтда юзага келиши мумкин бўлган муаммолар ва уларнинг ҳуқуқий ечимлари тўғрисида маълумот берилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь