Кореяда ўзбекистонлик зўравонликка учрадими?
Олам
−
19:53 706 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган ўзбекистонлик фуқарога нисбатан зўравонлик акс этган видео 2019 йилда содир бўлган воқеага тегишли экани маълум бўлди. Ҳолат юзасидан Миграция агентлиги расмий муносабат билдирди.
Қайд этилишича, видеолавҳа 2019 йилнинг 2 август куни Жанубий Кореянинг SBS News телеканалида эълон қилинган. Сосан полицияси маълумотига кўра, унда акс этган ҳодиса ўша йилнинг 26 май куни Сосан шаҳрида содир бўлган.
Маълум қилинишича, видео 2019 йилда ижтимоий тармоқларда тарқалганидан кейин Миграция агентлигининг Кореядаги ваколатхонаси видеодаги шахсни аниқлаш ва уни жавобгарликка тортишни сўраб, маҳаллий полицияга расмий мурожаат киритган.
Сосан полицияси ҳодиса юзасидан суриштирув ўтказган ва тегишли чораларни кўрган.
Миграция агентлиги ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан видеони тарқатишда воқеа санаси ва ўша вақтда кўрилган чораларни ҳам кўрсатишни сўради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида 2 нафар вояга етмаган қизини зўрлаганликда гумонланаётган эркак қамоққа олингани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси