Консулхона Истанбулдаги ўзбекистонликларга огоҳлантириш билан чиқди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикасининг Туркиянинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси ўзбекистонликларга мурожаат билан чиқиб, фирибгарликлардан огоҳлантирди. 

“Сўнгги вақтларда Бош консулхона атрофида фирибгарлик ҳолатлари содир бўлаётгани ҳақидаги маълумотлар келиб тушмоқда.  

Шу сабабли ватандошларимиздан ҳушёрликни оширишга чақириб қоламиз”, дейилади баёнотда. 

Консулхона фирибгарлардан ҳимоя қилиш учун қуйидаги тавсияларга қатъий риоя қилинишини сўрамоқда: 

•  ҳужжатларни Бош консулхонага шахсан топшириш;  
•  ҳужжалар учун тўловларни фақат Бош консулхона IBAN (ҳисоб) рақамига банк орқали амалга ошириш;  
•  барча  хужжатларини consulate.mfa.uz web сайти орқали тўлдириш (бу билан сиз маълум бир маблағни тежашингиз мумкин);  
 
Фуқаролардан бирор бир шахс томонидан ишни тезлаштириш учун қўшимча ёки нақд пул талаб қилинса, зудлик билан (212) 323 20 37 (36) телефон рақами, ёки E-mail: [email protected] адресига ёзма шаклда маълум қилиш сўралмоқда.  

Бош консулхона бирор бир хизмат кўрсатиш бюроси билан бирга иш олиб бормаслигини ва улар томонидан белгиланган хизмат тўловларига ҳам жавобгар эмаслигини эслатган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

983

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг