Конституциявий суд судьяларининг ваколат муддати ўзгарди

Жамият

image

Кеча, 12 январь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган 895-сон Қонун билан “Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

Киритилган ўзгартиришга кўра, Конституциявий суднинг судьялари қайта сайланиш ҳуқуқисиз 10 йиллик муддатга сайланадиган бўлди. Илгари улар биринчи марта 5 йилга, иккинчи марта 10 йилга сайланарди.

Шунингдек, Конституциявий суд референдумга чиқарилаётган масалаларнинг Конституцияга мувофиқлиги тўғрисида хулоса бериши белгиланди. Конституциявий суд мазкур тоифадаги масалалар бўйича тегишли ҳужжатлар олинган кундан эътиборан 15 кундан кечиктирмай қарор қабул қилади.

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Конституциявий суд судья

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг