Қуйи Чирчиқ туманига янги ҳоким, прокурор ва солиқбоши тайинланди
Жамият
−
12 Июнь 2019 14565 1 дақиқа
Бугун, 12 июнь куни Халқ депутатлари Қуйи Чирчиқ тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. БУ ҳақда вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Сессия ишида ташкилий масала кўрилди. Сессия якунларига кўра, бугундан эътиборан Акмал Арслонович Холмуродов Қуйи Чирчиқ тумани ҳокими, Қўлдошев Абдумалик Абдуғаниевич туман прокурори, Имомов Шуҳратали Тоирович туман солиқ инспекцияси раҳбари сифатида иш бошлади.
Сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари Қаҳрамон Қуронбоев, вилоят раҳбари Рустам Холматов иштирок этди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь