Конор жанг қиладиган турнирда “янги Конор” ҳам октагонга чиқади
Спорт
−
25 Май
8693Ирландиялик UFC жангчиси Иэн Гэрри ва британиялик Майкл Пейж Лас-Вегасда жанг ўтказади. Бу ҳақда UFC матбуот хизмати хабар берди.
Манбага кўра, томонлар UFC 303 доирасида куч синашади.
26 ёшли Гэрри шу вақтга қадар MMA'да 14 та жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган ва UFC'да етти жангдан иборат ғалабали серияни давом эттирмоқда. 37 ёшли Пейж 24 та жангда 22 та ғалабага эришган. Март ойида у UFC'даги дебютини ўтказди ва Кевин Ҳолландни мағлуб этди.
Қайд этиш жоиз, “янги Конор” лақаби билан танилган Иэн Гэрри YouTube'даги интервьюларидан бирида ўзбекистонлик UFC жангчиси Нурсултон Рўзибоев билан ҳам жанг қилишга тайёрлигини билдирганди.
UFC 303 нинг асосий жанги ирландиялик Конор Макгрегор ва америкалик Майкл Чендлер ўртасида бўлиб ўтади.