Конор Макгрегорнинг навбатдаги жанги расман тасдиқланди

Спорт

image

Конор Макгрегор ва Дастин Порье ўртасидаги жанг расман тасдиқланди. 

Енгил вазн тоифасининг номдор жангчилари ўртасидаги жанг UFC 257 мусобақасининг асосий воқеаси бўлади. Жанг 2021 йилнинг 23 январида ўтказилади. 

Турнир қаерда ўтказилиши ҳақида эса ҳозирча аниқ маълумот берилмаган. Дастлаб жангнинг Лас-Вегас шаҳрида ташкил этилиши айтилган бўлса, кейинчалик UFC раҳбари Дана Уайт жанг Абу-Дабида ўтказилиши ҳам мумкинлиги ҳақида гапирган.

"Агар барчаси биз ўйлагандек кечса, жанг Абу-Дабидаги "Жанглар ороли"да ташкил этилади", деган Дана.

Маълумот учун, Конор сўнгги жангини Дональд Серронега қарши ўтказиб, ғалаба қозонган. Дастин эса очколар ҳисобига кўра Ден Ҳукердан устун келган.

Аввалроқ, Конор Макгрегор келажакдаги режалари орасида яна ярим ўрта вазнга қайтиш борлигини маълум қилганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

КОНОР ДАСТИН ЖАНГ

Баҳолаганлар

684

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг