Конор Макгрегор бу йил жанг ўтказа олмайди

Спорт

image

Ирландиялик UFC жангчиси Конор Макгрегор 2023 йилда октагонга кўтарила олмайди. Спортчи АҚШ допингга қарши агентлиги (USADA)нинг сўровларига жавоб беришдан қочгани учун жанглардан вақтинча четлатилган.

Бошқа бир UFC'чи Тони Фергюсоннинг сўзларига кўра, МакГрегорнинг дунё бўйлаб тўхтовсиз саёҳат қилишининг сабаби бор. Бу USADA вакиллари уни допингга қарши текширишидан қочиш бўлиши мумкин.

“Конор тахминан беш ёки олти ой давомида USADA тестидан қочиш учун зўр ечим топди. Ҳа у шайтоннинг ўзгинаси. У Рим, Нью-Йорк, Монте-Карло, Калифорния, Дублин ва Майами, умуман беркиниш мумкин бўлган ҳамма жойга қочди. Табиийки, у келмаса, USADA уни излаб юрмайди”, дейди Тони.

Маълумот учун, Макгрегор UFC'да жами 28 та жанг ўтказган бўлиб, баҳсларнинг 22 тасида ғалаба қозонган, 6 тасида эса мағлубият аламини тотиб кўрган. У охирги марта Дастин Порьега қарши жанг қилиб, имкониятни бой берганди.

Муҳсинжон Умурзоқов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

UFC Конор Макгрегор

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made