Конор қачон октагонга қайтади? UFC президенти жавоб берди
Спорт
−
21 Январь 2022
3729UFC президенти Дана Уайт икки вазн тоифасида собиқ чемпион ирландиялик Конор Макгрегор қачон қайтиши ҳақида гапирди.
“Ўйлайманки, у ёзда қайтиб келади, гарчи аниқ айта олмасам ҳам. Ҳамма нарса оёғининг қандай тузалишига, шунингдек, ёзгача содир бўлиши мумкин бўлган миллионлаб бошқа нарсаларга боғлиқ бўлади. Бу мавзу бўйича спекульяция қилиш шунчаки аҳмоқлик ва мен буни қилишни аллақачон тўхтатдим. Конор менга қўнғироқ қилиб, тайёр эканлигини ва тўлиқ машғулотларга киришганини айтганида, биз унинг қайтиши мумкин бўлган вариантларни муҳокама қилишни бошлаймиз”, дейди Уайт.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 13 январь куни “Ноториус”нинг Дублиндаги 2 миллион фунт қийматга эга бари ҳужумга учраган.
Маълумот учун, ҳозирда Макгрегор мусобақаларда қатнашмаяпти, чунки у 2021 йил июль ойида ўтказилган UFC 264 турнири доирасида оёғининг голейностоп қисмини синдириб олган эди.
LiveБарчаси