Конгода вулқон туфайли бутун бошли шаҳар эвакуация қилинади (видео)

Олам

image

Конго Демократик Республикаси маъмурлари кеча, 22 май куни бошланган Ньирагонго вулқони отилиши сабабли Гома шаҳри аҳолисини эвакуация қилишни бошлади. Бу ҳақда “Интерфакс” хабар бермоқда.

Гома шаҳри мамлакатнинг шарқий қисмида, Руанда билан чегарада жойлашган. Бу ерда тахминан 2 миллион киши яшайди. Баъзи одамлар ҳукуматдан ҳеч қандай маълумот бўлмагани сабабли ҳокимият эвакуация тўғрисида эълон қилишидан олдин моллари билан шаҳарни тарк этишни бошлаган.

Қайд этилишича, мамлакат Бош вазири Жан-Мишель Сама Луконде пойтахт Киншасада фавқулодда йиғилиш чақирган ва Гома аҳолисини эвакуация қилиш режаси тузилган.

“Умид қиламизки, бугун тунда кўрилган чора-тадбирлар аҳолининг режада кўрсатилган кўрсаткичларга эришишига имкон беради”, деди ҳукумат вакили Патрик Муйая миллий телевидениеда.

Ньирагонго — Конго Демократик Республикасида жойлашган Африканинг Вирунга тоғларидаги, мамлакатнинг Руанда билан чегараси яқинидаги фаол вулқон. Бундан аввал, 2002 йилда Ньирагонгонинг отилиши пайтида 250 киши ҳалок бўлган, 120 минг киши уйсиз қолган. Бу дунёдаги энг фаол ва хавфли вулқонлардан бири ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Вулқон

Баҳолаганлар

74

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар