Коммунистлар етакчиси Шри-Ланка Президенти бўлди
Олам
−
23 Сентябрь
2928Шри-Ланкада ўтказилган президент сайловида 55 ёшли марксист Анура Кумара Диссанаяке ғалаба қозонди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
Қайд этилишича, Марказий сайлов комиссияси кеча, 22 сентябрь куни эълон қилган маълумотга кўра, мухолифатдаги “Миллий халқ ҳокимияти” альянси 42 фоиз овоз тўплаб, бошқа бир мухолифатчи — Сажит Премадаса ҳамда амалдаги Президент Ранил Викрамасингхени ортда қолдирди.
Президент этиб сайланган Анура Кумара Диссанаяке – 2014 йилдан буён Шри-Ланка коммунистик партияси етакчиси. Ўз сайловолди дастурида у кенг кўламли ислоҳотлар ўтказиш, хусусан, коррупцияни таг-туги билан қуритишга ваъда берганди.
“Умид ва орзиқишга тўла миллионлаб кўзлар бизни олға чорламоқда ва биз биргаликда Шри-Ланка тарихини қайта ёзишга тайёрмиз”, деб ёзди Диссанаяке Х ижтимоий тармоғида ғалаба қозонгани эълон қилинганидан сўнг.
Комиссияга кўра, сайловчиларнинг 76 фоизи ёки 13,6 млн киши овоз беришда қатнашган.