Комилов “С5+1” да иштирок этди

Жамият

image

АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирлари ва АҚШ давлат котиби иштирокида "С5+1" учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов, АҚШ давлат котиби Майк Помпео, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ташқи ишлар вазирлари Мухтор Тлеуберди, Чингиз Айдарбеков, Сироджиддин Муҳриддин ва Туркманистоннинг АҚШдаги элчиси Мурод Ўразов иштирок этди. 

Томонлар савдо-инвестиция алоқаларини кенгайтириш имконияти ҳамда Марказий Осиёдаги интеграция жараёнлари ва чақириқларга жавоб бериш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларни муҳокама қилди.

Шунингдек, учрашувда “С5+1” майдони Марказий Осиёда иқтисодий ҳамкорликни ошириш ва АҚШ маблағларини минтақанинг транзит инфратузилмаси, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга жалб қилишнинг самарали воситасига айланаётгани қайд этиб ўтилди.  

Ўз навбатида АҚШ давлат котиби Марказий Осиё давлатлари жанговар ҳаракатлар ҳудудларидан ўз фуқароларини қайтариш бўйича ўрнак ҳисобланишини таъкидлаб ўтди.

Помпео минтақада барқарорлик ва барқарор ўсишни ўрнатишнинг омилларидан бири сифатида Марказий Осиёнинг Афғонистон билан ҳамкорликни мустаҳкамлаши зарурлигига эътибор қаратди.
“С5+1” формати ўзидан Марказий Осиё давлатлари ва АҚШ ҳамкорлигининг кўп томонлама механизмини акс эттиради.


Мақола муаллифи

Теглар

Комилов Помпео

Баҳолаганлар

13

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг