Комил Алламжоновнинг қадами Meta’гача етди. Фойда борми?
Технология
−
20 Январь 2023
14494Бугун, 20 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари Комил Алламжонов ҳамда Meta компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Facebook ва Instagram платформалари жамоатчилик фикр билдирадиган, муаммолар ўртага ташланадиган, баҳс ҳамда фикрлар майдонига айлангани таъкидланиб, уларнинг мавжуд имкониятлари кундан-кунга кўпайиб бораётгани айтилди.
Учрашув доирасида Комил Алламжонов Meta компаниясининг Осиё-Тинч океани минтақаси давлат сиёсати бўйича вице-президенти Саймон Милнер ҳамда компаниянинг Бошқарувчи директори, Катта Хитой, Мўғулистон ва Марказий Осиё мамлакатлари давлат сиёсати масалалари бўйича раҳбари Жорж Чен билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилган.
“Учрашувда Ўзбекистон ва Meta компанияси ҳамкорлиги доирасида амалга ошириладиган лойиҳаларни муҳокама қилдик. Самимий ва дўстона ҳурмат учун Саймон Милнерга ва айниқса, дўстим Жорж Ченга катта раҳмат”, дейди Алламжонов ўзининг Telegram’даги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг декабрь ойида Алламжоновнинг TikTok компаниясининг вице-президенти доктор Тео Бертрам ва компаниянинг масъул ходимлари билан онлайн мулоқот олиб боргани ва унинг TikTok'га ўзбек тилини киритмоқчилиги ҳақида хабар берган эдик.
Бироқ орадан бир йилдан ошиқ вақт ўтган бўлсада Алламжонов ўз ваъдасининг устидан чиқмади.
Озода Чориева
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь