Колумбиянинг Кундинамарка департаментидаги кўмир конида кучли портлаш содир бўлди. Оқибатда 11 киши ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда “Semana” нашри ёзмоқда.
Маълум бўлишича, бахтсиз ҳодиса Пуэбло Вьеха қишлоғида содир бўлган.
Дастлабки тахминларга кўра, портлашга кўмир конида кўп миқдорда метан тўпланиши сабаб бўлган.
Нашрда ёзилишича, портлашдан сўнг, 4 нафар кончи қамалиб қолган. Улар кейинчалик қутқариб олинган. Қутқарилганларда жиддий жароҳатланиш аломатлари кузатилмаган.