Колумбия президентлигига номзод суиқасддан сўнг вафот этди
Олам
−
11 Август 5310 2 дақиқа
Икки ой олдин суиқасд уюштирилиши оқибатида яраланган Колумбия президентилигигга эҳтимолий номзод Мигель Урибе бугун, 11 август куни шифохонада вафот этди. Бу ҳақда марҳумнинг турмуш ўртоғи ўзининг Instagram саҳифасида хабар берди.
Колумбиялик сенатор ва президентликка номзод Мигель Урибе жорий йилнинг 7 июнь куни сайловолди тадбирида ўқ узилиши оқибатида бошидан яраланган. У тўққиз ҳафта давомида даволанган, хусусан, бир нечта жарроҳлик амалиётларини бошдан кечирган. Бироқ охир-оқибат шифохонада вафот этган.
“Сен ҳар доим менинг бутун ҳаётимнинг муҳаббати бўлиб қоласан. Фарзандларимизга берган ваъдамни бажарганимдан сўнг мени кут, мен сенинг олдингга бораман ва бизнинг иккинчи имкониятимиз бўлади”, дейди марҳумнинг беваси.
“The New York Times”га кўра, полиция ўқ узган 14 ёшли болани ҳамда яна уч кишини ҳибсга олган, бироқ жиноят сабаби ҳозиргача ошкор қилинмаган. Прокуратура уларнинг барчасига одам ўлдиришга уриниш ва ноқонуний қурол сақлаш бўйича айблов қўйган.
“Урибенинг ўлими кўплаб колумбияликлар учун мамлакатнинг нотинч ўтмишини эслатувчи оғир воқеа бўлди. Гап шундаки, Урибенинг онаси – таниқли журналист Диана Турбай 1991 йилда наркокартел томонидан ўғирлаб кетилиб, ўлдирилган”, дейилади хабарда.
Маълумот учун, Урибе – 39 ёшли Колумбиянинг энг йирик мухолиф партияси – ўнг марказчи партия вакили бўлиб, у бунгача келаси йилдаги сайловларда қатнашмоқчи эканини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Колумбиянинг собиқ президенти Альваро Урибе гувоҳларни сохталаштириш ва фирибгарлик айби билан 12 йиллик уй қамоғига ҳукм қилинганди. 73 ёшли сиёсатчи мамлакат тарихида жиноятда айбланган биринчи собиқ президент бўлган. Шунингдек, унга давлат лавозимларида ишлаш тақиқланган ва 578 минг доллар жаримага тортилган.
Live
БарчасиПутин Имомали Раҳмонга таъзия билдирди.
22 Декабрь