Колумбия Президенти вертолётига номаълум шахслар ҳужум қилди

Олам

image

Колумбия Президенти Иван Дукенинг вертолётига номаълум шахслар томонидан ҳужум уюштирилди. Президент ўз видеомурожаатида унинг вертолёти ўққа тутилгани ҳақидаги хабарларни тасдиқлади.

Унинг таъкидлашича, ўқ отиш оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.

“Шуниси аниқки, бу қўрқоқларнинг ҳужуми, Президент вертолётида ўқ тешиклари ҳам мавжуд”, дейди Дуке.

Қайд этилишича, вертолёт Миллий озодлик армияси чап қанот партизанлари ва гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланувчи тўдалар фаолият юритадиган ҳудуд устидан учиб ўтаётган пайт ўққа тутилган. Президент билан бирга вертолёт бортида бошқа расмийлар, жумладан Колумбия Мудофаа вазири Диего Молано ва Ички ишлар вазири Даниэль Паласиос ҳам бўлган.

Маълумот учун, Колумбияда жорий йилнинг апрель ойи охирида бошланган норозилик намойишлари давом этмоқда. Намойишчиларга кўра, ҳукумат коронавирус пандемияси билан курашишни уддалай олмаяпти ва уларнинг келажакка бўлган умидларини йўқ қилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Колумбия

Баҳолаганлар

127

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг