Коллеж ва техникумларда контрактнинг ярмини тўлаш муддати белгиланди
Жамият
−
08 Январь 2021 4718 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикасидаги коллеж ва техникумларга кирганларга контрактнинг ярмини тўлашнинг охирги муддати белгиланди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар берди.
Унга кўра, коллеж ва техникумларга кириш имтиҳонлари якуни бўйича тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилган абитуриентларга 2020/2021 ўқув йилида ўқиш учун белгиланган тўловларнинг камида 50 фоиз миқдорини тўлаш муддати 2021 йилнинг 20 январь (шу куни ҳам) этиб белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ коллеж ва техникумларда контракт нархлари белгиланганди.
Live
Барчаси