“Кока-кола” ва “Hyatt regency”даги давлат улуши тадбиркорларга сотилади – Президент
Жамият
−
29 Декабрь 2020
3255Ўзбекистондаги йирик корхоналар ва хизмат кўрсатишг объектларидаги давлат улушлари сотувга қўйилади. Булар орасида “Кока-кола ичимлиги” корхонаси ва “Hyatt regency Tashkent” меҳмонхонаси ҳам бор. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга мурожаатида маълум қилди.
“Таркибий ислоҳотларнинг яна бир йўналиши бу – давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини камайтиришдир.
Бунда, Давлат активларини очиқ ва самарали сотиш учун халқаро молиявий ва ҳуқуқий маслаҳатчиларни жалб этиб, корхоналарни хусусийлаштиришга оид ишлар бошланди”, дейди давлат раҳбари.
Президентнинг таъкидлашича, “Фарғона азот”, “Деҳқонобод калий”, “Кока-кола ичимлиги” корхоналари, “Билдирсой”, “Чорвоқ” оромгоҳлари, “Ичан қалъа”, “Hyatt regency Tashkent” меҳмонхоналари, “Пойтахт” бизнес мажмуаси, 83 та йирик корхонадаги давлат улуши сотувга қўйилади.
Шунингдек, давлатга қарашли корхоналар сони келгуси икки йилда камида 3 бараварга қисқартирилади.
Президентга кўра, 2021 йилда 50 та кон, истиқболли майдонлар маҳаллий ва чет эллик инвесторларга очиқ механизмлар асосида сотилади.
Ҳозирги кунда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларининг 4 фоизгина шартномалар имзоламоқда.
Келгуси йилда 24 та йирик давлат корхоналарига харидларнинг ошкора талаблари жорий этилиб, маҳаллий тадбиркорлар ҳар йили камида 10 триллион сўмлик маҳсулотларини ушбу корхоналарга сотиш имконига эга бўлади.
Шунингдек, бундан буён, барча давлат харидлари жамоатчилик ва Парламент назоратида бўлади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь