Клопп яна ишга қайтди
Спорт
−
09 Октябрь 2024 10097 1 дақиқа
Германиялик машҳур мураббий Юрген Клопп Red Bull компаниясининг футбол йўналиши раҳбарига айланди. Бу ҳақда “Sky Sports” хабар берди.
Манбага кўра, Red Bull'да 2025 йил бошидан иш бошлайди. 57 ёшли мураббий Red Bull компанияси клублари “Лейпциг”, Австриянинг “Зальцбург” ва Американинг “Нью-Йорк Ред Буллс” жамоаларида халқаро тармоқнинг стратегик бошқаруви бўйича фаолият олиб боради.
Шартномага кўра, Клопп Германия терма жамоасидан таклиф олса, лавозимини бўшатиб, Бундестим мураббийлик постида иш бошлаши мумкин.
Маълумот учун, Клоппнинг охирги иш жойи Англиянинг “Ливерпуль” клуби бўлди. У ўтган мавсум охирида “мерсисайдликлар” мураббийлигидан кетганди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь