Шавкат Мирзиёев заргарлик саноатини ривожлантиришга оид қарорни имзолади
Жамият
−
17 Май 2019
4376Бугун, 17 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ўзбекистон Республикасида заргарлик саноати ривожланишини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Қарор билан 2019 йил 1 июлдан қуйидагича тартиб ўрнатилади:
қимматбаҳо металл ва тошлардан заргарлик буюмларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга ўзлари ишлаб чиқарган заргарлик буюмлари ва бошқа маҳсулотларни мустақил равишда синаб кўриш ҳуқуқи ва белгиланган намунадаги белги қўйишга рухсат берилади. Бунда ишлаб чиқарувчи рўйхатдан ўтказилган шахсий тамғаси босилиши ҳисобига давлат текширувидан ўтказилмайди;
шу билан бирга тамғалаш ва синовдан ўтказишда қоидани бузган, намунага тўғри келмайдиган заргарлик буюкларини сотувга чиқарувчи ишлаб чиқарувчилар қонунчиликка мувофиқ жавобгарлика тортилади ҳамда заргарлик фаолияти билан шуғулланиш тўғрисидаги лицензиядан маҳрум қилинади;
заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш учун лицензияси бор хусусий тадбиркорлар мустақил равишда ўз маҳсулотини чакана савдога чиқариши, шунингдек, аҳолидан қимматбаҳо металларни сотиб олиши мумкин бўлади;
устав капиталида давлат улуши бўлмаган ёки давлат улуши 50 фоиздан кам бўлган юридик шахслар, шунингдек, хусусий тадбиркорлар қимматбаҳо металларни сақлаш ишлаб чиқариш ва сарфлаш тартибини ўзи белгилайди;
жисмоний шахсларга Ўзбекистон Республикасидан умумий қиймати 5 минг АҚШ долларидан ошмайдиган миқдорда заргарлик буюмларини олиб кетишга рухсат этилади;
олтин излаш билан шуғулланувчи тадбиркорларга заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчиларни таъминлаш учун қимматбаҳо ва яримқимматбаҳо металлар қазиб чиқариш билан шуғулланишга рухсат берилади.
LiveБарчаси