КХШТ тинчликпарвар кучлари Қозоғистондан қачон чиқиб кетади?
Олам
−
07 Январь 2022
10324Аввалроқ, Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотининг тинчликпарвар кучлари Қозоғистонга жўнатилгани ҳақида хабар бергандик.
КХШТ тинчликпарвар кучлари Қозоғистонда қандай ҳаракат қилади? Ушбу савол бўйича ташкилот бош котиби Николай Бордюжа РИА Новости агентлигига маълумот берди.
Таъкидланишича, тинчликпарварларнинг Қозоғистонда бўлиш муддати вазиятга ва Республика раҳбариятининг қарорига боғлиқ бўлади. КХШТнинг ўзи ташкилотнинг Қозоғистондаги кучлари узоқ давом этмаслигини ҳисобламоқда — бир неча кун ёки ҳафта.
“Амалиёт якунлангач, КХШТнинг барча қўшинлари чиқиб кетади. КХШТ тинчликпарвар кучлари Қозоғистоннинг қайси шаҳарларида жойлаштирилиши уларнинг қаерда зарурлигига боғлиқ. Тинчликпарвар кучлар сони 2,5 мингга яқин бўлади, керак бўлса, кучайтирилиши мумкин”, деган бош котиб.
Унга кўра, тинчликпарварлар Республикани қийин даврда қўллаб-қувватлаш учун олиб келинмоқда. Шунингдек, Бордюжа тинчликпарварлар қуролли тўдалар ҳужум қилган тақдирда қурол ишлатиш ҳуқуқига эга эканини маълум қилган.
“Тинчликпарвар кучлар қўмондони лавозимига номзод аллақачон мавжуд, аммо қарор ҳали расмийлаштирилмаган”, деган бош котиб.
Маълумот ўрнида, тинчликпарвар кучлар таркибига Россия, Беларусь, Арманистон, Тожикистон ва Қирғизистон Қуролли Кучлари бўлинмалари кирган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь