КХШТ кучлари Қирғистонда машғулот ўтказади 

Олам

image

Жорий йилнинг 2-5 август кунлари Қирғизистон ҳудудида Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти (КХШТ) махсус кучларининг махсус-тактик ўқув машғулотлари ўтказилади. Бу ҳақда КХШТ сайтида маълум қилинган.

Қайд этилишича, махсус кучлар “бандит тузилмаларни, террорчилик гуруҳларни қидириш, блокировка қилиш ва зарарсизлантириш, шунингдек, наркотик моддалар контрабандаси каналларини тўсиб қўйиш ҳамда гиёҳвандлик воситаларини сақлаш ва ишлаб чиқариш омборлари, лабораторияларини аниқлаш ҳамда уларни йўқ қилиш вазифаларини” бажаради.

“Улар аксилтеррор операцияси давомида юзага келган оқибатларни бартараф этиш бўйича вазифаларни ишлаб чиқадилар”, дейилади хабарда.

Айтиш жоизки, охирги марта КХШТ қўшинлари Қозоғистонга кирган. Бу январь ойида газ нархи ошиши сабабли юзага келган норозилик намойишлари фонида содир бўлган.

Маълумот ўрнида, КХШТга Россия, Қирғизистон, Беларусь, Қозоғистон, Тожикистон ва Арманистон аъзо ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

153

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг