КХШТ қирғиз-тожик можаросига аралашди

Олам

image

Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти (КХШТ) Бош котиби Станислав Зас Қирғизистон ва Тожикистон Хавфсизлик кенгашлари котиблари Марат Иманқулов ва Насрулло Маҳмудзода билан телефон орқали мулоқот қилиб, қирғиз-тожик чегарасида зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақирди. Бу ҳақда ташкилот котибияти матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, бугун, 16 сентябрь куни КХШТ Бош котиби Қирғизистон ва Тожикистон Хавфсизлик кенгашлари котиблари билан қирғиз-тожик чегарасидаги вазиятнинг ўта кескинлашгани муносабати билан телефон орқали мулоқот қилган.

“Музокаралар чоғида томонлар зудлик билан ўт очишни тўхтатиш зарурлиги, шунингдек, можарони фақат тинч йўл билан ҳал қилиш бўйича ваколатли органлар орқали музокаралар олиб бориш кераклиги таъкидланган”, дейилади матбуот хизмати хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Икки давлат чегарасида вазият 14 сентябрь куни кескинлашган. Қирғизистон томонининг маълум қилишича, тожик чегарачилари чоршанба куни Қирғизистоннинг Боткен вилояти Боткен туманининг Булоқ-Баши ҳудудидаги чегара ҳудудига кириб, “жанговар позицияларини эгаллаган”. Қирғизистон ҳарбийларининг ҳудудни тарк этиш талабига жавобан Тожикистон чегарачилари ўт очган, шундан сўнг отишма бошланган. Орадан бир неча соат ўтиб, Боткен вилоятининг Как-Сай ва Паски-Ариқ туманларида ҳам қуролли тўқнашувлар содир бўлди. Кечқурун отишмалар тўхтаган, қирғиз томони икки нафар ҳарбий хизматчи ва уч нафар тинч аҳоли вакиллари яралангани ҳақида хабар берган.

Фарангиз Салимова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

329

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг