КХШТ доирасида ҳарбий полиция ва прокуратура механизми пайдо бўлади
Олам
−
16 Сентябрь 2021
4059Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ)га аъзо давлатларнинг ваколатли органларининг жиноят ва маъмурий ишлар бўйича ҳамкорлик механизми яратилади. Бу ҳақда КХШТ расмий сайтида бугун, 16 сентябрь куни Тожикистон пойтахти Душанбеда ўтказилган учрашув якунлари бўйича эълон қилинган хабарда сўз боради.
Механизм ҳарбий полиция, ҳарбий тергов, ҳарбий прокуратура, ҳарбий судлар (трибуналлар)ни қамраб олади ва коллектив хавфсизлик кучлари тизими таркибига кирувчи шахсларга қаратилади.
Қайд этилишича, йиғилиш чоғида КХШТ давлатлари раҳбарлари шартнома имзолаган. Унга кўра, ташкилот доирасида юрисдикциявий масалалар бўйича ҳамкорлик механизми йўлга қўйилади.
“Президентлар КХШТга аъзо давлатлар ҳудудида коллектив хавфсизлик кучлари ва воситаларининг вақтинча бўлиши билан боғлиқ ишларда юрисдикциявий масалалар ҳамда ҳуқуқий ёрдам тўғрисида шартнома имзолади”, дейилади хабарда.
Бундан ташқари, давлатлар раҳбарлари КХШТ бош котибининг тинчликпарварлик масалалари бўйича махсус вакили институтини яратишни маъқуллаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь