КХШТ Афғонистон бўйича баёнот қабул қилди

Олам

image

Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) Афғонистондаги вазият бўйича баёнот қабул қилди. Бу ҳақда КХШТ бош котиби Станислав Зась Ташқи ишлар вазирлари кенгаши, Мудофаа вазирлари кенгаши ва ташкилот хавфсизлик кенгаши котибларининг қўшма мажлиси якунида маълум қилди.

“Делегация раҳбарлари КХШТ Коллектив Хавфсизлик Кенгашининг Декларацияси лойиҳасини тасдиқлашди ва бир қатор баёнотларни, хусусан, КХШТга аъзо давлатларнинг “Aфғонистондаги вазият тўғрисида” қўшма баёнотни қабул қилдилар, шунингдек, Ташқи ишлар вазирларининг ахборот хавфсизлиги ва кибер терроризмга қарши кураш соҳасидаги биргаликдаги саъй -ҳаракатларни мувофиқлаштиришга келишилди, Ташқи ишлар вазирларининг Яқин Шарқ ва Шимолий Aфрикадаги инқирозли вазиятларни бартараф этиш бўйича коллектив саъй -ҳаракатлар тўғрисида баёнот ва Ташқи ишлар вазирларининг “Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низомига собитликни тасдиқлаш ва унга сўзсиз амал қилишни таъминлаш учун ҳамкорликни кучайтириш бўйича қўшма баёнот қабул қилинди”, деди Зась.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ ҳарбийлари Афғонистонда 20 йил давом этган ҳарбий миссияни жорий йилнинг 31 август куни тўлиқ якунлади. Бироқ, америкаликлар афғон диёрини тарк этишни якунламасидан 15 август куни мамлакатда ҳокимият алмашди. “Толибон” 15 август куни Қобулга кириб боришди ва эртаси куни уруш тугагани ҳақида эълон қилдилар. Афғонистон президенти Ашраф Ғани “қирғин-баротни олдини олиш мақсадида” мамлакатни тарк этди.

6 сентябрь куни толиблар Афғонистоннинг 34 провинциясидан энг сўнггиси – Панжшер улар назоратига ўтганини эълон қилди. Эртаси куни Афғонистон муваққат ҳукуматининг янги таркиби эълон қилинди.

Қайд этиш керакки, АҚШни ҳолдан тойдирган Афғонистондаги кампанияни Кичик Жорж Буш, Барак Обама ва Дональд Трамп каби Президентлар якунлай олмади. Фақат Президент Байден даврига келиб Афғонистондан мамлакат қўшинлари олиб чиқиб кетилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

94

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг