КХДРнинг 11 минг аскари аллақачон Курскда – Зеленский
Олам
−
05 Ноябрь
2915Украинага қарши урушда қатнашиш учун 11 минг Шимолий Корея ҳарбийлари Россиянинг Курск вилоятига келган. Бу ҳақда Украина Президенти Владимир Зеленский кеча, 4 ноябрь куни кечқурунги видеомурожаатида мамлакат Мудофаа вазирлиги разведка Бош бошқармаси ва ташқи разведка хизматининг ҳисоботларига асосланиб маълум қилди.
“Биз шимолий кореяликлар сонининг кўпайишини кўрмоқдамиз, шерикларнинг реакцияларининг кўпайишини кўрмаяпмиз”, деб шикоят қилди Украина раҳбари.
Россия Украина армиясига қарши КХДР ҳарбийларидан фойдаланиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирмаган. Бироқ Президент Владимир Путин мамлакатда Шимолий Корея аскарлари борлигини тасдиқлаган. У КХДР билан стратегик ҳамкорлик тўғрисидаги шартномани эслатиб ўтган. Шунингдек, КХДР ҳарбийлари Россияда эканига ишора қилувчи сунъий йўлдош тасвирларига қуйидагича муносабат билдирган.
“Суратлар – жиддий масала. Агар суратлар мавжуд бўлса, демак, улар ниманидир акс эттиради”, деган Россия Президенти.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Россия Федерацияси Украинага қарши урушга жалб этиши мумкин бўлган Шимолий Кореядан борган аскарлар Украина Қуролли кучларининг нишонига айланганди. Кеча, 4 ноябрь куни Россия Президенти Владимир Путин Кремлда Шимолий Корея Ташқи ишлар вазири Цой Сон Хини қабул қилди.
Муҳаммад Ҳодиев
LiveБарчаси