КХДРда ўсмирлар К-pop кўргани учун 12 йиллик жазога ҳукм қилинди

Олам

image

Шимолий Кореяда 16 ёшли икки нафар йигит Жанубий Корея фильмлари ва клипларини томоша қилгани учун 12 йиллик оғир меҳнатга ҳукм қилинди. Бу ҳақда BBC Жанубий ва Шимолий тараққиёт (SAND) тадқиқот институти тақдим этган видеога таяниб, хабар берди. 

2022 йилда суратга олинган бўлиши мумкин бўлган кадрлар очиқ суд жараёнини кўрсатади. Кулранг пальто кийган икки ўсмирнинг қўлига кишан боғланган.

Видеода, хусусан, ўсмирлар залда йиғилганлар олдида “хатоларини тушунмаганликлари” учун танбеҳ берилгани тасвирланган.

“Чириган қўғирчоқ режим маданияти ҳатто ўсмирларга ҳам тарқалди. Улар эндигина 16 ёшда, лекин улар келажагини барбод қилишди”, дейилади видеода.

BBC'га кўра, илгари Жанубий Корея фильмларини томоша қилиш ва мусиқа тинглаш тақиқини бузган ўсмирлар ёшлар меҳнат лагерларига жўнатилган ва жазо муддати беш йилдан ошмаган. 

Бироқ 2020 йилда КХДР янги қонун қабул қилди, унга кўра, бундай ҳаракатлар учун ўлим жазоси қўлланилиши мумкин.

Шимолий кореялик қочқинлардан бири  BBC'га Америка фильмларини томоша қилишдан пора эвазига қутулиш мумкинлигини, аммо корейс фильмларини томоша қилаётганда қўлга олинса, бу ҳаёт учун хавфли эканини айтган.

Қочқиннинг айтишича, у Жанубий Корея мусиқаларини тинглаган ва фильмларни дўстига узатганликда айбланган 22 ёшли йигитнинг отиб ташланганига гувоҳ бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

КХДР К-pop

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг