КХДР Япония томонга яна баллистик ракета учирди – ОАВ

Олам

image
0:00
0:00
download

Корея Халқ Демократик Республикаси бугун, 28 сентябрь куни Япония томонга баллистик ракета учирди. Бу ҳақда “Kyodo” агентлиги хабар берди.

“Отилган ракета Япониянинг эксклюзив иқтисодий зонасидан ташқарига тушган бўлиши мумкин”, дейилади хабарда. 

Ҳозирча ҳодиса юзасидан ҳеч қандай зарар қайд этилмаган.

Япония патруль хизмати минтақадаги кемаларни денгизда ракета парчалари топилса, уларга яқинлашмасликка ва зудлик билан расмийларга мурожаат қилишга чақирди.

Эслатиб ўтамиз, 25 сентябрь куни Шимолий Корея Япон денгизи томон баллистик ракета учирган эди.

Фарангиз Салимова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

127

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг