КХДР Япон денгизига қарата қанотли ракеталарини учирди
Олам
−
14 Апрель 2020 10679 1 дақиқа
Шимолий Корея Япон денгизига қарата бир нечта ракета учирди. Бу ҳақда Республика бошлиқлар штаби маълумотига асосланиб, “Ренхап” агентлиги хабар бермоқда.
Қўмита маълумотларига кўра, учирилган ракеталар қанотли бўлиб, яқин масофага мўлжалланган.
КХДР томонидан жорий йилнинг 29 март куни ҳам Япон денгизи томонига ракеталар учирилган эди.
Ўз навбатида, Япония ва Жанубий Корея ҳукуматлари Шимолнинг бу амалиётига қарши муносабат билдирди. Ҳатто япон ҳарбий-денгиз кучлари томонидан ҳам жавоб қайтарилди.
2019 йил КХДРда 13 та ракета синови ўтказилиб, улар давомида 24 та қисқа масофали баллистик ракеталар учирилган.
Live
БарчасиОҳангаронда ўқитувчи ўқувчини калтаклади
22 Октябрь
Австралияда кучли ёмғир ёғди
22 Октябрь
Гретсияда ҳам талабалар намойиш бошлади
22 Октябрь