Киев Россия билан музокара олиб боришга қодир эмас – Лавров 

Олам

image

АҚШ ва унинг иттифоқчилари Украина раҳбариятини жанговар ҳаракатларни давом эттиришга ундамоқда. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров сўз очди

Лавров Киев музокара олиб боришга қодир эмаслиги ҳамда эришилган келишувлардан қочиш орқали музокараларни чўзиш ва ҳатто унга путур етказиши мумкинлигига ишора қилган. 

“Биз Киев позициясини Вашингтон ва унинг иттифоқчилари назорат қилаётгани, Президент Зеленский эса жанговар ҳаракатларни давом эттиришга ундаётганини кўряпмиз”, дейди ТИВ раҳбари.

Лавровнинг сўзларига кўра, Россия провокацияларга қарамай, Украина билан музокара жараёнини давом эттиради ва келишув лойиҳасини илгари суради.

Унинг қўшимча қилишича, Россия Украина музокараларда янги шартлар қўйишини истисно этмайди, бироқ Москва уларни қабул қилмайди. 

"Албатта, кейинги босқичда Украина томони қўшинларни олиб чиқишни сўрайди ва янги шартларни қўяди. Бу режа тушунарли, аммо қабул қилиб бўлмайди", дея таъкидлаган ТИВ раҳбари. 

Маълумот ўрнида, Россия-Украина музокаралари 28 февралда, Россия Украинага қарши уруш бошлаганидан тўрт кун ўтиб бошланди. Беларусда бир нечта учрашувлар бўлиб ўтди, кейин музокарачилар видео алоқа орқали мулоқотни давом эттирди. 10 март куни Туркиянинг Анталия шаҳрида бўлиб ўтган дипломатик форум доирасида Туркия Россия ва Украина Ташқи ишлар вазирлари Сергей Лавров ва Дмитрий Кулебанинг учрашувини ташкил қилди. 29 март куни эса Истанбулда юзма-юз музокаралар бўлиб ўтди. Унинг якунлари бўйича Россия делегацияси Украина томонидан ўрганиб чиқиладиган ва мамлакат раҳбариятига етказиладиган аниқ шаклланган позиция ва таклифларни олди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

353

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг