Киев Россия ҳужумидан ҳимояланишга тайёрланяпти 

Олам

image

Украина хавфсизлик кучлари ва кўнгиллилар Киевни Россия Қуролли кучларининг яқинлашиб келаётган ҳужумидан ҳимоя қилишга ҳозирлик кўрмоқда. Бу ҳақда “Anadolu” хабар берган. 

Таъкидланишича, икки ҳафталик жанглар натижасида рус қўшинлари Украина пойтахти чеккасига яқинлашган. 

“Хавфсизлик кучлари Киевнинг кўплаб ҳудудларида назорат-ўтказиш пунктлари ўрнатган. Хавфсизлик нуқтаи назаридан ҳарбийлар уларни суратга олишга рухсат бермаяпти. Киев ҳимоячилари ўта хавфли йўналишларда чуқурлар қазимоқда. Қатор туманларда шиналардан баррикадалар ўрнатилган бўлиб, уларнинг ортида пойтахт ҳимоячилари рус армиясига қарши курашишга шай турибди”, дейилган хабарда. 

Киев ҳимоячиларидан бири, 52 ёшли Андрей Чучкалов деярли ҳар куни пойтахт кўчаларида навбатчилик қилаётганини айтган. 

“Мен ўз юртимни, фарзандларимни, онам ва дўстларимни ҳимоя қиламан. Биз Киевнинг кўнгиллиларимиз. Бу ерда Россия ва рус ҳарбийларини кўришни истамаймиз. Биз фақат тинчлик хоҳлаймиз”, дейди эркак.

Эслатиб ўтамиз, Россиянинг Украинага ҳужумининг биринчи куни — 24 февраль эрта тонгда Киев, Харьков ва Днепрдаги ҳарбий инфратузилма объектларига ракета ҳужумлари уюштирилганди


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

718

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг