Киев ислоҳотлар ўтказса, ЕИга қўшилишига умид қилиши мумкин – Рим
Олам
−
25 Июнь 2023
4673Италия Украинанинг Европа Иттифоқига қўшилиши учун ҳамма нарсани қилади. Киев эса иттифоқ қоидаларига риоя қилиши ва ислоҳотлар ўтказиши керак бўлади. Бу ҳақда бугун, 25 июнь куни Италия Бош вазири ўринбосари ва Ташқи ишлар вазири Антонио Тажани “Messaggero” газетасига берган интервюсида айтиб ўтди.
"Биз унинг [Украина] қўшилиши учун ҳамма нарсани қиламиз. Албатта, бир шарт билан: Киев ЕИ қоидаларига риоя қилади ва зарур ислоҳотларни амалга оширади, масалан, коррупцияга қарши курашда. Биз Украина учун тезлаштирилган йўлга умид қиламиз. Ғарбий Болқон учун ҳам”, деган Антонио Тажани.
Рим Киевнинг НАТОга киришини қўллаб-қувватлаяптими, деган саволга жавоб берар экан, вазир “босқичма-босқич йўл” кераклигига ишора қилган.
“Биринчи қадам Украина-НАТО кенгашини тузиш ва 2008 йилда Бухарестда бошланган кенгайиш йўлини можаро тугаганидан сўнг қайтадан бошлашдир”, дейди вазир.
Шунингдек, Италия Ташқи ишлар вазири Ватикан ва Туркиянинг келишувга қаратилган дипломатик саъй-ҳаракатларини олқишлашини қўшимча қилган. Шу билан бирга у Рим учун фақат адолатли тинчлик борлигини, бу Украинанинг ҳудудий яхлитлигини тиклашни назарда тутаётганини қайд этган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь