Кипрда мигрантларга қарши ҳужумлар уюштирилди
Олам
−
04 Сентябрь 2023
4806Кипр полицияси Лимассол қирғоқ курортида муҳожирларга қарши тартибсизликлардан сўнг, 13 кишини ҳибсга олди. Бу ҳақда “Euronews” хабар берди.
Кипр полицияси қирғоқ бўйидаги Лимассол курортида муҳожирларга қарши тартибсизликлардан сўнг 13 кишини ҳибсга олган.
Бу Кипрда сўнгги икки ҳафта ичида Хлоракдан кейинги иккинчи ҳолат. Асосан суриялик муҳожирлар ижарага олган дўконлар талон-тарож қилинган ва ёқиб юборилган. Каллапўш остида юзларини яширган одамларнинг ҳужуми натижасида камида 5 киши тан жароҳати олгани айтилмоқда.
Кипр президенти Никос Христодулидес Лимассолда давом этаётган ҳужумлардан сўнг вазирлар кабинети билан фавқулодда йиғилиш ўтказган. “Бу сўнгги икки ҳафта ичида экстремистик кайфиятдаги одамлар иштирокида содир бўлаётган иккинчи ҳодисадир”, дейилади коммюникеда.
Хабар қилинишича, ҳукумат Лимассолда қўшимча чоралар кўрмоқда, у ерда 6 сентябрь, чоршанба куни президент саройида мигрантларга қарши митинг ўтказилиши режалаштирилган. Ҳукумат маҳаллий ОАВга Хлорак ва Лимассолдаги воқеалар учун мансабдор шахслар, жумладан, юқори мартабали полициячилар жавобгарлигини кўриб чиқишдан олдин вазиятни юмшатишга аҳамият беришини айтиб ўтган.
Акобир Сайидов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь