Кипрда фавқулодда ҳолат эълон қилинди
Олам
−
24 Январь 11951 2 дақиқа
Кипрда сув танқислиги сабаб фавқулодда ҳолат эълон қилинди ва аҳолидан истеъмолни камайтириш сўралди. Бу ҳақда кеча, 23 январь куни “Euronews” хабар берди.
Қайд этилишича, мамлакатда сув ресурслари билан боғлиқ муаммолар туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилинган. Мамлакат Қишлоқ хўжалиги вазирининг айтишича, сўнгги кунлардаги ёғингарчилик ёрдам бермаган. Тўғонларга оқиб тушадиган сув ҳозирда атиги икки миллион кубометрни ташкил этади, яъни нолга тенг.
Маълумотларга кўра, Кипр Вазирлар Кенгаши фавқулодда йиғилиш ўтказиб, 31 миллион евролик янги чора-тадбирлар пакетини тасдиқлаган. Ҳукумат 2026 йил охирига қадар жами тўққизта янги тузсизлантириш заводини ишга туширишни мақсад қилганини билдирган. Аммо чора-тадбирлар шу билан тугамайди ва жамоатчилик ҳам бу саъй-ҳаракатларга қўшилишга чорланмоқда.
Шунингдек, Қишлоқ хўжалиги вазири ҳар бир киши шахсий сув истеъмолини кунига икки дақиқага ёки 10 фоизга камайтириши кераклигини айтган. Фермерларга бу йил оладиган сув миқдори ўтган йилгига нисбатан 30 фоизга камайиши ҳақида аллақачон хабар берилган.
Трансмиллий даражада Кипр Бирлашган Араб Амирликлари билан сув танқислиги масаласида ҳам тажриба орттириш ва тузсизлантириш заводларини етказиб бериш учун маслаҳатлашмоқда.
2025 йилда араб мамлакати икки томонлама келишувга биноан Кипрга 13 та тузсизлантириш заводини бепул юборган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ дунё “глобал сув банкротлиги” даврига киргани ҳақида хабар берилганди.
Алиқулов Жавоҳир
Live
Барчаси