Кинорежиссёр Баҳром Ёқубов вафот этди

Маданият-санъат

image
0:00
0:00
download

Кеча, 11 март куни таниқли кинорежиссёр Баҳром Ёқубов 60 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда "Ўзбеккино" миллий агентлиги маълум қилди.

Баҳром Ёқубов 1961 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. А.Н.Островский номидаги Тошкент театр ва рассомлик институтининг актёрлик факультетини тугатган. Узоқ йиллар "Ўзбекфильм" ва "Ўзбектелефильм" студияларида режиссёр ёрдамчиси бўлиб ишлаган. Режиссёр сифатида дастлабки иши "Ёш ёзувчининг кундалиги" қисқа метражли бадиий фильми бўлиб, у 1989 йилда суратга олинган. Кейин кўп йиллар давомида ҳужжатли фильмларни суратга олди. У катта кинотеатрларга 2003 йилда "Сарвиноз" тўлиқ метражли фильми билан кириб келган.

Бундан ташқари, у ижоди давомида “Бахт учун миллион”, “Фотима ва Зуҳра”, “Мажруҳ”, “Супер келинчак”, “Ичкуёв”, “Зирапча”, “О Марьям, Марьям”, “Зуҳра”, “Антиқа ажрашиш” каби фильмларни суратга олган. 

QALAMPIR.UZ таҳририяти жамоаси кинорежиссёрнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳром Ёқубов

Баҳолаганлар

633

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар