Кинематографияни ривожлантириш марказига янги раҳбар сайланди

Жамият

image

Ўзбекистон Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази Бошқарув кенгашининг йиғилиши қарорига асосан Фурқат Усмонов Марказ директори этиб сайланди. Бу ҳақда Кинематография агентлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Бунга қадар у Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси директори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Маълумот учун, Фурқат Усмонов бир қатор ҳужжатли фильмлар муаллифи ва режиссёри ҳисобланади. Унинг муаллифлигидаги “Халқ юраги”, “Алишер Навоий”, “Абдулла Орипов”, “Мустаҳкам” каби фильмлар Ўзбекистон кинотеатрлари ва телеканаллари орқали намойиш этилган. “Инсон” ҳужжатли фильми турли халқаро кинофестивалларда эътироф этилиб, олий мукофотларга сазовор бўлган.

Маълумот учун, 2021 йилнинг ноябрь ойида Ўзбекистон Кинематография агентлиги ва киносаноати вакиллари муассислигида Ўзбекистон Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази ўз ишини бошлаган. Марказ нодавлат нотижорат ташкилот бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 7 апрелдаги “Кино санъати ва саноатини янги босқичга олиб чиқиш, соҳани давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 6202-сонли Фармонига асосан ташкил этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Фурқат Усмонов Ўзбекистон Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар