Кимнинг чўнтаги қаппайган? Нисбатан юқори ойлик олувчи соҳа вакиллари эълон қилинди
Жамият
−
01 Май 2023 23059 1 дақиқа
Президент ҳузуридаги Статистика агентлиги Ўзбекистонда 2023 йилнинг дастлабки уч ойи давомида иқтисодий фаолият турлари бўйича ўртача ойлик иш ҳақлари миқдорини маълум қилди.
Ҳисоботда айтилишича, Ўзбекистонда молия ва суғурта соҳаси вакилларининг ўртача иш ҳақи миқдори қолган соҳаларга нисбатан энг юқори бўлиб турибди – 11 миллион 38,5 минг сўм. Бундан ташқари, ахборот ва алоқа (9 миллион 319,8 минг сўм), ташиш ва сақлаш (6 миллион 158,4 минг сўм), саноат (5 миллион 514,3 минг сўм), қурилиш (5 миллион 95,9 минг), савдо (4 миллион 543,8 минг сўм) соҳаларининг ўртача иш ҳақи миқдори республиканинг умумий ўртача иш ҳақи қиймати (4 миллион 92,1 минг) дан юқори.
Шунга қарамай, таълим (2 миллион 930, 7 минг сўм), соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш (2 миллион 727,7 минг) соҳалари вакиллари Ўзбекистондаги ўртача иш ҳақи даражасидан паст ҳамда бошқа соҳа ходимларига нисбатан энг кам миқдорда маош олмоқда. Айнан таълим соҳаси ходимлари сони умумий ходимлар миқдорига нисбатан энг катта улушни ташкил этмоқда (38 фоиз)