Кимлар хом сабзавот ейиши мумкин эмас? 

Саломатлик

image

Терапевт шифокор, диетолог, тиббиёт фанлари номзоди Екатерина Бурляева кимлар хом сабзавот истеъмолидан тийилиши кераклигини айтди.

Унинг сўзларига кўра, иссиқлик билан ишлов берилмаган сабзавотлар ошқозон-ичак трактининг эрозив ёки ошқозон яраси касалликларига чалинганларга тавсия этилмайди. 

Шунингдек, мутахассис сабзавотларнинг пишганидан кўра хоми фойдали экани тўғрисидаги фикрларни рад этган. 

Масалан, помидор таркибидаги ликопен моддаси пишган овқатларда яхши сингиб кетади. 

"Баъзи тадқиқотларда ликопеннинг саратон хавфини камайтириши исботланган. Ликопенни ўз ичига олган овқат ёғлар иштирокида пиширилганда бу моддаларнинг ичакка сингиши яхшиланади", деган шифокор. 

Шу билан бирга, у ҳароратнинг 100 даражага кўтарилиши ликопен таркибининг пасайишига олиб келишини таъкидлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

хом сабзавотлар

Баҳолаганлар

307

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар