Кимёгарлар янги реакция учун Нобель олди
Олам
−
05 Октябрь 2022
5564Кимё бўйича 2022 йилги Нобель мукофоти америкалик Каролин Бертоцци, даниялик Мортен Мельдал ва америкалик Барри Шарплессга берилди. Бу ҳақда Нобель қўмитаси хабар берди.
Қайд этилишича, 2022 йилги кимё бўйича Нобель мукофоти молекулаларни яратиш воситалари учун берилган.
“Функционал молекулалар ҳатто тўғридан-тўғри йўл билан ҳам тузилиши мумкин”, дейди Кимё бўйича Нобель қўмитаси раиси Йохан Оквист.
Қўмита баёнотида таъкидланишича, Барри Шарплесс ва Мортен Мельдал молекуляр қурилиш блоклари тез ва самарали бирлашадиган клик кимёсига (Кичик элементларни бир-бирига улаш орқали кимёвий моддаларни тез ва ишончли ишлаб чиқариш учун мослаштирилган кимёвий реакциялар – таҳр.) асос солган.
Керолин Бертоцци эса клик кимёсини тирик организмларда қўллаш орқали кейинги босқичга олиб чиққан.
Натижада, биоортогонал реакциялар ҳозир бутун дунё бўйлаб ҳужайраларни ўрганиш ва саратон ўсмаларига қарши дориларни йўналтириш имконини беради.
Эслатиб ўтамиз, 4 октябрь куни физика бўйича 2022 йилги Нобель мукофоти Ален Аспе, Жон Клаузер ва Антон Цайлингерга берилди. 3 октябрь куни эса физиология ёки тиббиёт бўйича Нобель мукофоти швед биологи Сванте Пэабога топширилди.
LiveБарчаси