Ким майдонга тушиши муҳим эмас, энг асосийси жамоанинг ғалабаси – Шомуродов.
Спорт
−
05 Май 2025 3811 1 дақиқа
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Римнинг “Рома” клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов Довбик билан тандемда ўйнаётганига изоҳ берди. Бу ҳақда у “Фиорентина”га қарши ўйиндан кейинги матбуот анжуманида айтиб ўтди.
“Биз ҳар доим агрессив ўйнаймиз ва бу жиҳат менга ёқади. Ким майдонга тушиши муҳим эмас, энг асосийси жамоанинг ғалабаси. Мен Довбик билан кўп гаплашаман. Менимча, биз жуфтликда яхши ўйин кўрсатмоқдамиз. Умуман олганда мен ким билан бирга ўйнашимдан қатъий назар доим ғалаба учун ҳаракат қиламан”, дейди ҳужумчи.
Шунингдек, футболчи мураббий Клаудио Раньери ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.
“Унинг мендан нимани кутаётганини яхши тушунаман ва ҳар доим кўрсатмаларига амал қилишга ҳаракат қиламан”, дейди Шомуродов.
Эслатиб ўтамиз, Шомуродов кеча, 4 май куни бўлиб ўтган “Фиорентина”га қарши баҳсда ассист амалга оширди.
Live
Барчаси