Ким Чен Иннинг қизига адашлар исмини ўзгартириши талаб қилинмоқда
Олам
−
15 Февраль 2023
12505Шимолий Корея ҳукумати олий раҳбар Ким Чен Иннинг қизи билан адаш бўлган қиз ва аёллардан исмларини ўзгартиришни талаб қилмоқда. Бу ҳақда “Radio Free Asia” хабар берди.
Қайд этилишича, Шимолий Корея ҳукумати Чжу Э исмли ҳар бир кишини ўз номини ўзгартиришга мажбур қилмоқда. Чунки Чжу Э исми фақат Ким Чен Иннинг қизини англатиши ва унинг сиёсатчи ҳамда ташвиқот воситаси сифатида муҳим роль ўйнашини тасдиқлаши керак.
Маълумки, сўнгги ойларда давлат оммавий ахборот воситалари Чжу Энинг муҳим тадбирларда отасига ҳамроҳлик қилаётганига эътибор қаратмоқда. Бу эса у мамлакатни бошқариш учун навбатдаги ворис бўлиши мумкинлигини англатади. Бироқ вазиятнинг ажабланарли жиҳати шундаки, унинг исми ҳали расман оммага ошкор этилмаган. Давлат оммавий ахборот воситаларида у ҳали ҳам “Олижаноб бола”, “Ҳурматли бола” ёки “Севимли қиз” деб атаб келинмоқда.
Ижтимоий хавфсизлик расмийсининг айтишича, расмийларнинг “Чжу Э” исмли шахсларни тергов қилиши ва уларнинг исмини ўзгартиришга мажбур қилишининг сабаби “Энг олий қадр-қимматнинг олижаноб фарзанди” деб эълон қилинган қизнинг исми Чжу Э бўлганида. Бундан ташқари, худди шу номдаги ҳар қандай одамдан қутулиш учун буйруқ чиққан.
Маълумот учун, одамларни исмларини ҳукмрон оила аъзосининг исми билан бир хил бўлгани учун ўзгартиришга мажбурлаш Шимолий Корея тарихида олдин ҳам 3 марта содир бўлган. Аммо ҳар сафар амалдаги раҳбарнинг исми билан бир хил исмлар ўзгартирилган. Бу эса Чжу Энинг бўлғуси раҳбар бўлиши ҳақидаги тахминларни кучайтиради.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Шимолий Корея фуқаролардан ўз исмларини мафкуравий маънога эга бўлган номларга алмаштиришни талаб қилганди. Шимолий кореяликлар ўз фарзандларига Чунг Сим (садоқат), Чонг Ил (қурол), Пок Ил (бомба) ёки Уи Сонг (сунъий йўлдош) каби мафкуравий ёки ҳатто милитаристик маънога эга бўлган ватанпарварлик номларини беришга даъват этилганди.
Алибек Бейжанов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь