Ким Чен Иннинг бир йилдан бери кўринмаётган рафиқаси “топилди”

Олам

image

КХДР раҳбари Ким Чен Иннинг рафиқаси бир йил деганда илк бор жамоатчилик олдида пайдо бўлди. 

Хабар берилишича, Шимолий Корея етакчиси турмуш ўртоғи Ли Соль Чжу билан Юлдузлар куни шарафига уюштирилган концертга ташриф буюрган. 

Тадбир Пхеньяндаги "Мансудэ" бадиий театрида бўлиб ўтган. 

КХДР давлат оммавий ахборот воситалари Ли Соль Чжу ҳақида сўнгги марта 2020 йил 25 январда хабар берган. 

Ўша куни у турмуш ўртоғи билан Пхеньяндаги театрга, Янги йил томошасига ташриф буюрган. 

КХДР биринчи хонимининг Шимолий Корея нашрларида узоқ вақт кўринмагани унинг касал ёки ҳомиладор бўлиши мумкинлиги тўғрисида кўплаб миш-мишларни келтириб чиқарган. 

Ўтган йилнинг октябрь ойида Жанубий Корея ОАВ Ли Соль Чжу оғир касал бўлгани ёки ўлдиртириб юборилгани ҳақида хабар тарқатган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ким Чен Ин

Баҳолаганлар

384

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг