Ким Чен Иннинг аҳволи ҳақида биламан, аммо гапира олмайман – Трамп
Олам
−
01 Май 2020
7655Америка Қўшма Штатлари расмийлари КХДР етакчиси Ким Чен Ин билан нима юз бераётганидан яхши хабардор, аммо улар буни эълон қилишни хоҳламайди. Бу ҳақда кеча, 30 апрель куни АҚШ Президенти Дональд Трамп маълум қилди.
“Мен нима бўлаётганини тушунаман, ҳозир Ким Чен Ин ҳақида гапира олмайман. Умид қиламанки, ҳаммаси яхши бўлади. Аммо мен вазиятни жуда яхши тушунаман”, деди у.
КХДР етакчиси 11 апрель – Корея Меҳнат партияси Марказий Қўмитасининг Сиёсий бюросининг ички сиёсат масалалари бўйича йиғилишини ўтказгандан бери жамоатчилик олдида кўринмади. Хусусан, Ким Чен Ин 12 апрель куни Олий Миллий Мажлиснинг йиллик сессиясида иштирок этмади ва унинг ҳукмронлик қилганидан бери биринчи марта 15 апрель куни Ким Ир Сеннинг 108 йиллиги муносабати билан бўлиб ўтган Кумсусан Қуёш Саройидаги маросимда қатнашмади.
Асосий давлат байрамида мамлакат раҳбариятининг йўқлиги Ким Чен Иннинг касаллиги ҳақида мишмишларга сабаб бўлди. Бу хабар ҳозирда расмийлар ва халқ республикаси оммавий ахборот воситалари томонидан изоҳланмаяпти ва Пхеньян манбалари томонидан тасдиқланмаган.
Кейинчалик, CNN телеканали Америка маъмуриятидаги манбага таяниб, Вашингтонда КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг жарроҳлик операциясидан сўнг, соғлиғи ёмонлашгани ҳақида маълумот ўрганилаётганини айтди. Кейинчалик Трамп ОАВ маълумотлари ҳақиқат эмаслигини айтди. Жанубий Корея расмийлари Ким Чен Иннинг касаллиги ҳақида маълумот йўқлигини, шунингдек,Хитой Ташқи ишлар вазирлиги CNN маълумотлари шубҳали эканлигини маълум қилди.
LiveБарчаси