Ким Чен Ин Шимолий Кореядаги ҳаммомларни кўздан кечирди

Олам

image

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Шимолий Ҳамгёнг провинциясида жойлашган Онпҳо ишчилар дам олиш лагерининг очилиш маросимида иштирок этди. Бу ҳақда “Yonhap” хабар берди.

Кимнинг сўзларига кўра, одамлар учун ажойиб дам олиш хизмат базаси сифатида қайта таъмирланган дам олиш лагерига назар ташлаш, унга яна бир фойдали иш қилганидан фахрланиш ҳиссини уйғотган.

Ким Чен Ин 2018 йилда мазкур масканни комплекс хизмат ва терапия марказига айлантириш бўйича топшириқ берган эди. Курортни тўлиқ ишга тушириш февраль ойига белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, Шимолий Корея Ракета қурилиши бош бошқармаси ўтган йилнинг 24 декабрь куни катта баландлик ва узоқ масофага мўлжалланган янги зенит ракеталарининг синов учиришини амалга оширганди. Синов жараёнини КХДР етакчиси Ким Чен Ин шахсан кузатган ва синовлар муваффақиятли ўтгани муносабати билан ишлаб чиқувчиларни табриклаган.

Алиқулов Жавоҳир


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Ким Чен Ин Шимолий Корея ҳаммом

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг