Ким Чен Ин Россияга ёрдам беришга тайёр эканини айтди (видео)

Олам

image

Пхеньян Москвага ҳар қандай ёрдам беришга тайёр ва буни биродарлик бурчи деб билади. Бу ҳақда Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин бугун, 3 сентябрь куни Россия Президенти Владимир Путин билан Пекиндаги учрашувда айтиб ўтди.

“Агар Россияга ёрдам берадиган бирор нарса бўлса, биз буни албатта бажарамиз, буни биродарлик бурчимиз деб биламиз ва Россияга ёрдам бериш учун ҳамма нарсани қиламиз”, деди у.

Путин эса сўнгги пайтларда икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар ўзига хос, ишончли ва дўстона, иттифоқчилик характерига эга бўлганини қайд этиб, бугунги тадбирлар доирасида Ким Чен Ин билан алоҳида учрашув ўтказиш имконига эга бўлганидан жуда мамнун эканини билдирди. 

“Сизнинг ташаббусингиз билан, маълумки, махсус кучларингиз бизнинг янги шартномамизга тўлиқ мувофиқ Курск вилоятини озод қилишда иштирок этди. Аскарларингиз мардонавор ва қаҳрамонона жанг қилганини алоҳида таъкидламоқчиман. Қуролли кучларингиз ва ҳарбий хизматчиларингизнинг оилалари томонидан кўрсатилган фидойиликларни ҳеч қачон унутмаслигимизни алоҳида таъкидламоқчиман.  Рус халқи номидан сизга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Корея Халқ Демократик Республикасининг барча халқига самимий миннатдорчилик сўзларини етказинг”, деди Путин.

Шунингдек, Ким Чен Ин Пхеньян ва Москва ўртасидаги муносабатлар барча йўналишларда ривожланаётганини қайд этди. Унинг айтишича, Шимолий Корея ва Россия икки томонлама муносабатлар даражаси замон талабларига жавоб беришига ҳаракат қилиши керак. 

“Ҳам томонлама стратегик шериклик келишуви доирасида ва ушбу шартнома бўйича ўз зиммамизга олган мажбуриятларга мувофиқ, биз қардош рус халқи ва армияси билан биргаликда кураш олиб бордик. Сиз, ўртоқ Путин, бир неча бор ва шу ерда ҳам аскарларимиз жасоратини юксак баҳолаганингиз – бунинг учун Россия Президентига алоҳида миннатдорлик билдираман”, деди Ким Чен Ин. 

Маълумот учун, Владимир Путин ҳам, Ким Чен Ин ҳам Пекин шаҳрининг Тяньаньмэнь майдонида ўтган Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин Ким Чен Ин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг